Бельгия терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида Шотландияни мағлуб этди (3:0).
Учрашувда «Манчестер Юнайтед»нинг 26 ёшли ҳужумчиси Ромелу Лукаку дублга эришди. Бу унинг терма жамоа сафида сўнгги 6 та ўйиндаги 7-голи бўлди, деб ёзади Opta.
Лукакунинг терма жамоадаги ўйинлари сони 24 тага етди. Голлари сони эса 21 тани ташкил этмоқда.
Бельгия терма жамоаси «I» гуруҳида 12 очко билан пешқадам бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)