Германия терма жамоаси Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Эстония устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур ўйинда немислар дарвозасини Мануэль Нойер қўриқлади. Бу 33 ёшли «Бавария» посбони учун Германия термасидаги 37-қуруқ ўйин бўлди, деб ёзади Opta. У бу орқали Зепп Майерни (36 та) ортда қолдириб, рекорд ўрнатди. Қайд этиш жоиз, Нойернинг терма сафидаги ўйинлари сони 88 тага етди.
Маълумот учун, Германия терма жамоаси «C» гуруҳида 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида битта захира ўйини мавжуд. Биринчи ўриндаги Шимолий Ирландия эсаа 12 очко жамғарган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)