Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

10 июнь куни Калифорния фуқаросига айиқ ҳужум қилди. Эркакнинг кучуги она айиқнинг боласига ҳужум қилишга уринганидан сўнг, улкан ҳайвон унинг ортидан қувлаб борган, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Нохуш ҳодиса Лос-Анжелес яқинида жойлашган Анжелес миллий қўриқхонаси билан чегарадош Сьерра-Мадре шаҳрида содир бўлган.

Калифорния балиқ хўжалиги ва ёввойи табиат департаментининг маълум қилишича, эркак кучугининг овозидан орқа ҳовлисида айиқ юрганини пайқаб қолган. Она айиқ ўзининг боласини ҳимоя қилиш мақсадида кучукнинг орқасидан бориб, эркакка дуч келган.

Эркак эса ўз навбатида кучугини ўлимдан ҳимоя қилиш мақсадида айиқни оёғи билан тепган. Шундан сўнг жаҳли чиққан айиқ уни тирнаб ташлаб, ўнг тиззасини тишлаб олган.

50 ёшли эркак шифохонага ётқизилган, ҳозирда унинг аҳволи яхши. Жиддий жароҳат олган кучук ҳам ветеринарга юборилган.

Ёввойи табиат департаменти ходимлари айиққа тинчлантирувчи укол қилиб, уни қўриқхонага қўйиб юборган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар