Канзас полицияси иссиқ машинада бир неча соат қолиб кетиб, ҳалок бўлган уч ойлик қизалоқнинг иши бўйича тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, деб хабар беради Forum Daily.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра, болакайнинг онаси 8 июнь соат 16:30 лар атрофида ёрдам сўраб мурожаат қилган. Қутқарувчилар етиб келганида болакай нафас олмаётган бўлган ва воқеа жойида вафот этгани маълум бўлган.
KidsandCars.org нотижорий ташкилотининг таъкидлашича, мазкур нохуш ҳолат жорий йил АҚШда иссиқ машина ичида ҳалок бўлган 11-болакай ҳисобланади. Ўтган йили бу каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг 52 таси қайд этилган.
Изоҳ (0)