Вьетнамда қўлга олиниб, «давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат»да айбланаётган АҚШ фуқароси июнь ойининг охирида суд қилинади. Агарда суд уни айбдор деб топса, жиноятчи ўлим жазосига маҳкум қилиниши мумкин, деб хабар беради Forum Daily.
Майкл Нгуeн Вьетнам қамоқхонасида ўтган йилнинг июлидан бери сақлаб келинмоқда. У икки нафар фаол билан саёҳат қилаётганида қўлга олинган.
Майклнинг АҚШда истиқомат қиладиган оиласи унинг айбини инкор этиб, эркакнинг қўпорувчи гуруҳларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидламоқда. Тўрт нафар қизнинг отаси Вьетнамни 1975 йилда коммунистик тўнтариш вақтида тарк этиб, АҚШга қочиб борган.
Суд иши 24—25 июнь кунлари Хошиминда бўлиб ўтади.
Февраль ойида қўлга олинган шахснинг турмуш ўртоғи Хелен Нгуeн АҚШ президенти Дональд Трамп ва Конгрессга мазкур вазият юзасидан мурожаат йўллаган эди.
Вьетнамда бундан уч йил олдин ҳукумат алмашганидан сўнг, диссидентларга (бошқача фикрловчи, маслак-мақсади бошқа одам) қарши таъқибларни кучайтирган.
Amnesty International маълумотларига кўра, айни вақтда Вьетнамда 128 нафар асир мавжуд бўлиб, улар орасида адвокатлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократия тарафдорлари ҳам бор.
Изоҳ (0)