3 июнь куни Бейкер секторида навбатчилигини ўтказаётган офицер Жеймс Райлига автотураргоҳда бир ўзи сайр қилаётган болакай ҳақида хабар келиб тушади. Болакай «кичкина укасига ейиш учун бирор нима олиш» мақсадида дўкон атрофида ўралашиб юрганини билган полициячи унга ёрдам беришга қарор қилди, деб хабар берди Forum Daily.
Болакайнинг уйига борган офицер унинг оиласи молиявий жиҳатдан оғир аҳволда эканлигини кўрган. Шундан сўнг у супермаркетга бориб, шахсий пуллари эвазига бир қатор егулик маҳсулотларни харид қилиб қайтган.
«У дўконга бориб болакайлар газ плитасини ёқмасдан туриб истеъмол қилишлари мумкин бўлган кўплаб егуликларни харид қилди», — дейилади Остин полициясининг Facebook’даги саҳифасида.
Шунингдек, Райли болакайлар билан уйда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари ҳақида суҳбат уюштириб, уларга ота-онасининг ҳамроҳлигисиз кўчага чиқмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)