52 ёшли Наргиза Аҳророва саратон касаллигига чалингани сабаб Ҳиндистонга даволангани кетган эди. Энди эса Ўзбекистонга тобутда қайтди. Бу ҳақда «Uz24» хабар берди.
Унинг ўғли Одилбек Ахроров воситачиларга ишониб, онасини бир неча минг долларга Ҳиндистонга олиб борган, аммо у алданган бўлиб чиқди.«Воситачилик» қилган асли тошкентлик бўлган аёл ва унинг ҳиндистонлик турмуш ўртоғI Наргиза Аҳророва касалликнинг сўнгги босқичида бўлишига қарамасдан 30 май куни касалхонага ётқизилганини хабар қилди. Аёл Деҳли шаҳридаги Жайпее шифохонасига ётқизилган.
Воситачиларнинг сўзларига кўра, Одилбек Аҳроров даволаш пулини тўлай олмагач, «онасининг жони узиладиган бўлса, жавобгарликни ўз зиммасига олиб» онасини шифохонадан олиб чиқиб кетган.Аҳророванинг аҳволи 8 июнь куни Тошкентга учаётганда кислород тугаши билан ёмонлашган. Шундан кейин Тошкентга учадиган самолёт Деҳлига қайтишга мажбур бўлган.Одилбек Аҳроров воситачиларни ёлғон гапирганликда айбламоқда.
«Турмуш ўртоғи ҳинд бўлган аёл онамни даволатиш 1000 доллар бўлишини айтган эди. Биз бу гапга ишониб, 30 май куни онам билан Ҳиндистонга учдик. У Ҳиндистонга ўз оёқларида келиб, 10 кундан сўнг Тошкентга тобутда қайтди», — дейди марҳуманинг ўғли.Унинг сўзларига кўра, шифохона ходимлари онасининг даволаниши учун дори-дармонларни воситачилар айтган суммадан беш баробар қиммат баҳолаган.«Бир неча кундан бери у доимий равишда капелница ва турли уколлар олди. Онам буйраги ишламай қолди. Бизга 5000 доллар ёки кунига 1500 доллардан тўлашимиз кераклигини айтишди. Бизда бундай пул йўқ эди. Биз минг доллар ҳисоблаб келгандик. Пул йўқлиги сабабли мен уни Ўзбекистонга олиб кетишни сўрадим», — деди марҳуманинг ўғли.
Изоҳ (0)