Ҳукуматнинг «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар бўлган давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилди.
Қарор билан:
ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар;
«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирексияси» ДУК тузилмаси;
«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирексияси» ДУК устави тасдиқланди.
Уставга кўра, ЭИЗни ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек ЭИЗ қатнашчиларига хизмат кўрсатишдан ҳамда уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан фойда олиш дирексия фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
Изоҳ (0)