Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сессия ишида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи фаоллар иштирокида танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Турсунов Ўктам Мингбоевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Турдибоев Абдувоҳид Тўхтабоевич бугундан эътиборан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.
Сессияда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирок этди.
Изоҳ (0)