2019 йилнинг 11 июнь куни «Haydarpasa Numune Hastanesi» тиббиёт муассасасида 1994 йил 15 августда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ражаббоев Озод Равшанович вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотларга таяниб хабар қилмоқда.
У аввалроқ Истанбул шаҳрининг Ускюдар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган эди.
Бош консулхона томонидан вафот этган фуқаронинг қариндошларига жасадни Ўзбекистонга олиб бориб дафн қилишлари учун тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга мазкур ЙТҲ бўйича терговнинг бориши назоратга олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.
Изоҳ (0)