«Халқаро амнистия» ташкилоти Саудия Арабистони ҳукуматини 13 ёшида қамалган Муртажо Қураирисга ўлим жазоси бермасликка чақирди, дея хабар бермоқда «Azon.uz».
Хабарда айтилишича, Қураириснинг акаси «Араб баҳори» доирасида Саудия Арабистонининг шарқий ҳудудларида ўтказилган норозилик намойиши чоғида хавфсизлик кучлари томонида ўлдирилган, Қураирис бунга норозилик билдирган. Орадан уч йил ўтиб оиласи билан Баҳрайнга кетаётганида эса ҳибсга олинган.
Ҳозир 18 ёшга кирган Қураирисга полиция бўлимига Молотов коктейли отиш, террор ташкилотига аъзо бўлиш, акасининг жанозасида марш ўтказиш ва халқни исёнга ундаш айблари қўйилган.
Маҳаллий қонунчиликка кўра, у ўлим жазосига маҳкум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)