АҚШда жекпот қиймати 530 миллион доллар бўлган Mega Millions лотореяси ўйналди, деб хабар берди «Korrespondent.net». Лотерея сайтида ютуқ Калифорнияда сотилган чипталардан бирига чиққани маълум қилинган.
Ўйин 7 июнь куни ўтказилган. Сотилган чиптада жекпот ютиб олиш учун керак бўлган барча рақамлар — 17, 19, 27, 40, 68 ва олтин «мега-шар» 2 мос келган.
Қайд этилишича, бу Mega Millions тарихида ютиб олинган энг катта жекпотларнинг еттинчисидир. Агар ғолиб ютуқнинг барчасини бирдан олишни хоҳласа, унга фақат 345,2 миллион доллар берилади (қолгани солиқ ва бошқа тўловлар кўринишида ушлаб қолинади).
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Mega Millions лотереяси тарихида рекорд жекпот бўлган 1,5 миллиард доллар ўйналган эди. Кейинчалик чипта Жанубий Каролинада сотилгани маълум бўлган. Омадли чипта эгаси салкам 878 миллион долларни бир марталик нақд пул кўринишида олишга қарор қилган.
Изоҳ (0)