Қироллик оиласи мухлислари Буюк Британия қироличаси Елизавета II АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувга атайлаб қизил ёқут кўзли тож кийган, деган қарорга келди. Бу ҳақда Independent хабар берди.
Букингем саройида 3 июнь куни ўтказилган ташрифда Елизавета тожи ёқутлар билан безитилган оқ кийимда бўлган. Royal Exhibitions’нинг ёзишича, афсоналарга кўра, ушбу қимматбаҳо тошлар касаллик ва ёвузликдан ҳимоя қилади. Айнан шунда Twitter фойдаланувчилари қиролича танлаган либосда сирли маънони англаган.
«Тақинчоқларни танлашда қиролича доим уларнинг маъносига эътибор беради. Уни жуда яхши кўраман», — деган фойдаланувчилардан бири.
«Қиролича тожни Трамп ташрифи вақтида ёмонликдан ҳимояланиш учун таққан», — деган бошқа фойдаланувчи.
Хабарда айтилишича, Елизавета IIга 96 ёқутли тожни Мьянма аҳолиси совға қилган. Ёқутлар сони тож ҳимоя қиладиган касалликлар сонини билдиради.
Изоҳ (0)