Лондондаги осмонўпар бино томида шаҳарни 360 даражада кўриш мумкин бўлган бассейн пайдо бўлади. Hi-Tech’нинг ёзишича, бассейнга кўтарилиш учун махсус сувости лифти ишлаб чиқилган.
Бассейн 55 қаватли меҳмонхона томида қурилиб, 600 минг литр сув билан тўлдирилади. Ундан шаҳарни панорама кўринишида кузатиш мумкин бўлгани учун «Чексиз» деган ном олган. Деворлар ва пол бутунлай шаффоф ойнадан бўлади. Бассейндаги одамлар атрофни ҳамма томондан кузатиши мумкин.
Лондонда тез-тез ёмғир ёғгани ва бундай баландликда совуқ бўлиши мумкинлиги боис, бассейн сувини доимо нормал ҳароратда сақлаш учун автоматик иситиш тизими ўрнатилади.
Бассейн лойиҳаси аллақачон тайёр бўлиб улгурган, қурилиш ишларини 2020 йилдан бошлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)