«Azon.uz» таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Рамазон ойининг тугаш санаси, Ҳайит байрами қачон нишонланиши ҳақида фикр билдириб ўтди.
Ҳар ҳайит ва Рамазон киришида шу ҳолат такрорланади ва юрак сиқилади. Келаётган юзлаб хатларга жавоб қилмайман. Шунинг учун умумий қилиб ёзиб қўяман.Ой кўриш масаласи ихтилофли масала. Масалан, Қатарнинг «Ал-Жазира» каналининг бу мавзудаги тадқиқотига кўра, телескоп билан қараганда бугун Шаввол ҳилоли кўринади. Аммо оддий кўз билан қараганда, Рамазоннинг ўттизинчиси бўлади. Бу нуқтаи назардан «Ойга қараб рўза тутиш ва оғиз очиш» ҳақидаги ҳадисни ҳам икки хил тушуниш мумкин. Демак масала ихтилофли. Бундай ҳолларда қозининг ҳукми ихтилофни кесади. Фиқҳда шундай уқтирилади.
Мен ҳозир Туркиядаман. Эртага ҳайит. Уларда буни фалакий ҳисобда олдиндан маълум қилиб қўйилган. Ўзбекистонда эртага Рамазоннинг охири. У ҳам олдиндан маълум қилинган. Ҳилолни кўрганлар ҳам иккига ажраган. Телескоп ва оддий кўз билан кўрадиганларга. Бирида эртага ҳайит, бошқасида индинга. Демак, бу ўринда якдил сўз йўқ, муфтийнинг сўзи ҳал қилувчи бўлади. Шунга кўра, Ўзбекистонда ҳайит чоршанба куни. Қолган гаплар шов-шув кўтаришни ёки ихтилофни севиш. Ҳарна шу билан машҳур ва диққат марказида бўлиш мумкин.
Булар менинг шахсий мулоҳазаларим.
Мубашшир Аҳмад, «Azon.uz» таъсисчиси
Изоҳ (0)