Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев жорий йил 16—17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи доирасида Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлган, бу ерда ташкил этилган шоир музейини кўздан кечириб, ижодкор ёшлар билан суҳбатлашганди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш ҳақида фикр билдириб, ёшларнинг бошқа вилоятлардаги ижод мактабларига бориб, тенгдошлари билан мулоқот қилишларига кўмаклашиш мақсадида мактабга автобус ажратиш ҳақида мутасаддиларга топшириқ берган эди.

Куни кеча Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф хиёбонида меҳнат фахрийлари, ижодкорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов мактаб жамоасига Президент совғаси — автобусни топширди.

Мактаб маъмурияти томонидан иқтидорли ўқувчилар ва устозлардан иборат ижодий гуруҳлар ташкил этилиб, ёзги таътил даврида вилоятнинг чекка қишлоқларига ижодий сафарлар уюштириш, тенгдошлари, учрашувлар ўтказиш, болалар дам олиш оромгоҳларида адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш режаси ишлаб чиқилган. Ана шу йўналишдаги ишларни амалга оширишда Президент совғаси—автобус яқин кўмакчи бўлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)