• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хива собиқ ҳокими фермернинг ерини олиб қўйиб, бошқа тадбиркорга бериб юборди. Ҳоким йўқ, энди муаммони ким ҳал қилади?

    «Дарё» таҳририятига Хоразм вилояти Хива шаҳрида яшовчи фермер Гулора Жуманиёзовадан мурожаат келиб тушди.

    Унда айтилишича, 2019 йилнинг март ойида тадбиркор Жамшид Рўзиметов ноқонуний равишда унинг «Абдушариф боғбон» фермер хўжалиги майдонига кириб, «бу ерни ҳокимлик менга Президент қарорига кўра гидропоника (иссиқхона) учун ажратиб берди. Энди бу ерлар меники» деб кўчатлар униб турган 3.8 гектар боғининг 1.7 гектар майдони олиб қўйиб, паҳса билан ўралган деворларини бузиб, қурилиш ишларини бошлаб юборган.

    Гидропоника (иссиқхона) – ўсимликни тупроқсиз сунъий муҳитда ўстириш йўли. Унинг бир неча хил усуллари бор. Одатда ўсимликни майда шағал ва қумда ўстириш усули кўпроқ қўлланилади. Бунинг қулай тарафи, иссиқхона учун махсус унумдор ер зарур эмас. Гидропоника усулида асосан, сабзавот, гул, резавор, мева, чорва моллари ва паррандалар учун сервитамин кўкатлар ўстирилади. Бу йўл билан йилига 4 — 5 марта ҳосил олиш мумкин.

    Бу борада  2018 йилда 20 ноябрда Шавкат Мирзиёевнинг «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Энг ажабланарлиси, бизга на ҳокимлик ва на тадбиркор бу ҳақида хабар берди, ёки бирон қонуний ҳужжат кўрсатди. Шаҳар ҳокимлигига еримиз олиб қўйилишининг сабабини сўраб мурожаат қилганимизда, «ер ҳокимликники, хоҳлаган одамидан олади, хоҳлаганига беради,» деган жавобни эшитдик. Ахир шаҳар бедарвоза эмаску, ер олиб қўйилишининг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Ваҳолангки, «Фермер хўжаликларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорга кўра, ер фермер хўжалигининг ёзма аризасига биноан, мунтазам 3 йил давомида қаровсиз фойдаланилмасдан келган тақдирдагина, суд қарори билан ҳокимлик қайтариб олиши мумкин. Шунда ҳам фермер хўжалиги ёзма равишда огоҳлантирилган ҳолда олиниши керак. Лекин бизни ҳокимлик билан 50 йиллик шартномамиз бўлса ва ҳали ҳеч бир бандини бузмаган бўлсак... Нега энди ҳеч бир сабабсиз кўчатлар униб турган еримиз тортиб олинди?», – дейди биз билан суҳбатда Гулора Жуманиёзова.

    Мурожаатда келтирилишича, Гулора Жуманиёзовага тегишли бўлган 3.8 гектар ернинг 1.7 гектар майдони тадбиркор Жамшид Рўзиметовга собиқ Хива шаҳар ҳокими Эркин Ёқубов қарор чиқариб, расмийлаштириб берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Яқинда мурожаатим бўйича шаҳар прокуратурасига мени ва тадбиркор Жамшид Рўзиметовни чақиришди. Шаҳар прокурори унга «вазият ойдинлашгунча уларнинг ерига ўтма, қурилишингни тўхтатиб тур» деб айтди. Лекин у барибир қурилишларини давом эттираяпти. Бундан ташқари Жамшид Рўзметов томонидан фермер хўжалигимизни ўраб турган деворлари бузилиб, униб турган 12 минг кўчатимиз пайҳон қилинди. Биз, еримиз олинди майли, фақат зиён етказилган кўчатларимизни пулини тўланглар дедик. Бунга ҳокимликдагилар рози бўлди. М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти (собиқ Шредер институти) ходимлари томонидан 12 минг дона кўчатларимиз 88 миллион сўмга баҳоланди. Суммани кўриб, ҳокимликдагилар, бизни балансимизда бунча пул йўқ деб айтишди. Энди ким бунинг ҳаққини тўлайди?», – дейди Гулора Жуманиёзова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хива шаҳар прокуратураси вазиятни ўрганганда, собиқ шаҳар ҳокими Эркин Ёқубовнинг 2018 йил 21 июлда чиқарган қарори Ер кодексининг 23—24-моддалари ҳамда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси талабаларига зид равишда қабул қилинганлигини аниқлаган. Шундан сўнг, прокуратура томонидан шу йилнинг 18 май куни қарорни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ҳокимлигига протест киритган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Прокуратура томонидан келтирилган протестга қарамасдан тадбиркор Жамшид Рўзиметов Гулора Жуманиёзовага тегишли бўлган ерда қурилиш ишларини давом эттираверган.

    Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Дарё» Жамшид Рўзиметов билан боғланди.

    Тадбиркорга кўра: «у ерни ҳеч кимдан тортиб олмаган, фермер Гулора Жуманиёзова билан боғланганда у Президент қарори чиққан экан, майли ишингни бошлайвер»,— деб айтганлиги таъкидлади.

    «Лекин бир мунча вақт ўтиб, у гаплашганимизни тан олмади. Ўша пайтда Гулора Жуманиёзова билан оғзаки гаплашганимиз учун ҳокимликда буни исботлай олмадим. Иккинчидан, мен унинг буғдой экилган ерига кирдим. Кўчатларига ҳеч қандай зиён етказганим йўқ. Қурилишимни тўхтатишга келсак, тўғри бу борада қарор чиққан, лекин мен ишимни деярли 50 фоизини битириб бўлдим. Банкдан 900 минг доллар олганман. Қурилишга эса бир ярим миллиард сарфлаб бўлдим. Ишимни тўхтатсам, кредитимни, сарфлаб қўйган пулимни ким тўлайди?» – деди Жамшид Рўзиметов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Икки тадбиркор ўртасида келиб чиққан низони тегишли давлат органлари назоратга олиб, муаммога ечимини топади деган умиддамиз. «Дарё» вазиятни кузатишда давом этади.

    04.06.2019, 07:00   Изоҳ (0)   25722
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мубашшир Аҳмад: «Муфтийнинг сўзи ҳал қилувчи. Ўзбекистонда Ҳайит чоршанба куни»

    04.06.2019, 06:45

    Хивада инспектор ёрдамчиларига скутер ва велосипедлар топширилди

    04.06.2019, 06:21

    «Давергеодезкадастр» қўмитаси Ўзбекистон бўйлаб сайёр қабуллар ўтказди

    04.06.2019, 04:00

    «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси 9-чемпионати» мусобақалари ғолиблари аниқланди

    04.06.2019, 02:15

    Бухорода кўз касалликлари шифохонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

    04.06.2019, 01:29

    Ўзбекистонда май ойида товар ва хизматлар истеъмол нархлари ўртача 0,7 фоизга кўтарилди

    04.06.2019, 01:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.