Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурия шимоли-ғарбида жойлашган Аазаз шаҳрида миналанган машина портлаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, яна 28 нафари турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

«РИА Новости»нинг ёзишича,  портлаш шаҳар марказидаги жиноий хавфсизлик сектори штаб-квартираси ёнида содир бўлган. Машина портлаган жойда одам кўп бўлган, шу сабабли ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони ортиши мумкин.

«ТАСС» ҳозирча ҳеч қайси террорчилик гуруҳи содир бўлган портлашни ўз бўйнига олмаганини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди