Ўзбекистон ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги жараёнларни кузатиб турибди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бу уларнинг позициясига боғлиқ. Биз ҳеч кимни мажбурламаймиз», — деди Медведев «Вести в субботу» кўрсатуви бошловчисининг Ўзбекистонни ЕОИИга қўшилиши бўйича берган саволига.
Россия ҳукумати раисига кўра, ушбу тузилмага аъзолик мамлакатга маълум бир имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш имконини беради.
«Албатта, бу ҳар бир давлатнинг ички иши. Ўзбекистонлик дўстларимиз ҳозирча кечаётган жараёнларни кузатиб турибди», — таъкидлади Медведев.
Изоҳ (0)