Сурия шимоли-ғарбида жойлашган Аазаз шаҳрида миналанган машина портлаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, яна 28 нафари турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
«РИА Новости»нинг ёзишича, портлаш шаҳар марказидаги жиноий хавфсизлик сектори штаб-квартираси ёнида содир бўлган. Машина портлаган жойда одам кўп бўлган, шу сабабли ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сони ортиши мумкин.
«ТАСС» ҳозирча ҳеч қайси террорчилик гуруҳи содир бўлган портлашни ўз бўйнига олмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)