Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида автобусга маҳкамланган қўлбола бомба портлаб кетди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига таяниб, «РБК» хабар берди.
Tolo News каналининг маълум қилишича, портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва ўн нафар одам жароҳат олган.
Нохуш ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 07:50 да содир бўлган. Автобус Бурҳониддин Раббони номидаги таълим университетининг ходимларини олиб кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)