Мисрнинг Қоҳирадан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган янги маъмурий пойтахтида Рамазон муносабати билан энг узун дастурхон ёзилди, деб хабар беради «Life.ru».
Дастурхон уч километрга чўзилди. У Гиннес рекордлари китобига киритилиши мумкин. Ноз-неъматлар етти минг нафар маҳаллий аҳоли учун тайёрланди. Йиғилганларга кунжутли анъанавий Миср нони, бабагануш, шунингдек, туршак шарбати ва чой тортилди.
Зиёфатдан кейин меҳмонлар тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Изоҳ (0)