Британиялик альпинист Эверест чўққисини забт этганидан сўнг атиги 150 метр йўл босиб, ўлиб қолди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
У дунёдаги энг юқори чўққига кўтарилишдан олдин соғлигидан шикоят қилган. Эверест забт этилганидан 45 дақиқа ўтиб эса тўсатдан йиқилган ва қайтиб ўзига келмаган.
Британиялик 14 майдан бери Эверестга кўтарилиш жараёнида ҳалок бўлган ўнинчи альпинист бўлди. Ундан ташқари яна 4 нафар ҳиндистонлик, 2 нафар ирландиялик, АҚШ, Австрия ва Непал фуқаролари ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)