Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавaд Зариф маълум қилишича, Теҳрон Яқин Шарқ минтақасидаги вазият фонида Форс кўрфази мамлакатларига ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги шартномани таклиф этмоқчи, деб ёзади «Газета.ru».
Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда бундай шартнома таклифидан иборат ҳужжат тайёрланмоқда. Зариф бу ҳақда ироқлик ҳамкасби Муҳаммад Али ал-Ҳаким билан учрашувда маълум қилди.
«Эроннинг минтақа мамлакатлари билан ҳужум қилмаслик ҳақидаги шарномани имзолаш таклифи муҳокама қилинмоқда», — деди Зариф.
Изоҳ (0)