Ноёб катта альбинос панда биринчи марта ёввойи табиат қўйнида тасвирга тушиб қолди. Бу Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Вэньчуань-Улун қўриқхонасида қайд этилди, деб ёзади South China Morning Post 25 май куни.
Ўрмонга ўрнатилган автоматик камера апрель ўрталарида бамбук айиғини кадрга муҳрлади. Унинг танасида бирорта ҳам қора доғ йўқ, кўзлари эса пушти рангда.
«Панда кучли кўринишга эга ва текис юрмоқда — бу ирсий мутация унинг ҳаётини кўп ҳам мураккаблаштирмаганини билдириши мумкин», — дея изоҳлади Пекин университети тадқиқотчиси Ли Пен.
Аммо альбинос пандани йиртқичлар осонгина пайқаши мумкин, шунингдек, у қуёш нурининг таъсирини оғир кечиради.
Изоҳ (0)