Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар Яманнинг Тоиз вилояти маркази Мовияга берган зарбалар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда исёнчи хусийлар вакили Хишом Абдулла маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Қурбонларнинг 7 нафари болалар эканлиги билдирилмоқда.
«Зарбалар ёқилғи қуйиш шохобчаси ва унинг яқинида жойлашган савдо марказига берилган. Бу араб коалицияси ва унинг ҳомийлари жавоб бериши лозим бўлган ҳарбий жиноятдир», — дея таъкидлаган Хишом Абдулла.
Изоҳ (0)