Хитой шимолидаги Байсэ шаҳар округида жойлашган бар томи қулади, деб хабар берди «Вести.ru». Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, яна 83 нафари турли тан жароҳатлари олди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 700 квадрат метр майдонга эга бинонинг учинчи қаватида жойлашган «0776» номли барда 20 майга ўтар кечаси содир бўлган. Қутқарувчилар 65 кишини эвакуация қилган, 62 киши шифокорлар назоратига олинган, 13 кишига эса уйига жавоб берилган.
«Қутқарув операциясига 160 нафар фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ва 22 та махсус техника жалб этилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)