Букингем саройида янги вакансия очилди: қироллик оиласига рақамли коммуникациялар бўйича мутахассис керак. Бу ҳақда Daily Mirror нашрига таяниб, Sputnik хабар берди.
Ушбу лавозимни қўлга киритишни истаганлар 26 майга қадар ўз резюмесини жўнатишлари мумкин.
Номзодга қўйиладиган асосий талаблар — ўзлари томонидан яратиладиган конкентни миллионлаб фойдаланувчи кузатишини англай билиши. Монархларнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини юритиши, улар ҳаётида содир бўлаётган тадбирларни ёритиши керак бўлади.
Ушбу лавозимга қабул қилинган инсон Букингем саройида ҳафтасига беш кун, 37,5 соат ишлайди. Бажарган иши учун тўланадиган маош йилига 30 минг фунтни (322 миллион сўм) ташкил этади.
Изоҳ (0)