Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Киевда, Олий Рададаги инаугурация маросимида мамлакат халқига қасамёд келтирди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Парламентдаги маросимда унга президентлик рамзлари — кўкрак нишони, гербли муҳр ва чўқмор топширилди. Рада йиғилишида депутатлардан ташқари 50 дан ортиқ хорижий делегация иштирок этди.
Инаугурациядан сўнг Зеленский Украина қуролли қучлари қўшинлари қўмондонлари билан учрашади, сўнг чет эл делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Маълумот учун, Владимир Зеленский Украинанинг ҳисоб бўйича олтинчи президенти бўлди.
Изоҳ (0)