2019 йилнинг 13—18 май кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи асосида ОТМ талабалари ўртасида фан олимпиадаларининг республика босқичи ўтказилмоқда, бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Telegram-канали маълумот беради.
Бу йилги фан олимпиадалари ОТМлардан олинган таклифлар асосида танланган 92 та фан бўйича (42 та умумкасбий ва 50 та мутахассислик фанлар) бўлиб ўтади.
ОТМ талабалари ўртасидаги фан олимпиадаси икки босқичда: ОТМ ва республика босқичларида ўтказилади.
Республика босқичида талабалар қуйидаги шартлар асосида белашади:
— ижодий иш;— ёзма иш ёки амалий, лаборатория топшириқлари (ёки матн таржима қилиш);— тест;— оғзаки топшириқларни бажариш.
Ижодий ишлар олимпиада ўтказилаётган муайян мутахассислик ёки умумкасбий фанлар доирасидаги мавзу юзасидан бажарилади.
Фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиб талабалари Вазирлик дипломлари билан тақдирланади ҳамда пул мукофоти (1-ўринга 3 миллион, 2-ўринга 2,5 миллион, 3-ўринга 2 миллион сўм) берилади.
Изоҳ (0)