Ўзбекистон мадҳияси бастакори Мутал Бурҳонов умрининг охирги йилларини она шаҳри Бухорода ўтказди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Яқинда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев раҳбарлигидаги бир гуруҳ давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар Мутал Бурҳонов мангу қўним топган Ҳазрати Имом қадамжосига тўпланди.
Бу ерда «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Мутал Бурҳонов қабрига янги ёдгорлик монументи ўрнатилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда атоқли санъаткорнинг мураккаб тақдири, яратган ажойиб асарлари, ибратли ҳаёт йўли ҳақида сўз борди.
Янгиланган монументда М. Бурҳонов тақдирланган орденлар акси, шунингдек, мадҳиянинг вокал партиясидан бошланғич учта такт тасвири туширилган.
Маълумот учун, Бухородаги бастакор яшаган хонадон уй-музейга айлантирилган. Айни пайтда бу даргоҳ таъмирланмоқда.
Изоҳ (0)