7 май, сешанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг жавоб ўйинида Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби «Энфилд» стадионида Эрнесто Вальверде бошлиқ Каталониянинг «Барселона» жамоаси билан баҳсга киришди.
Беллашув давомида мерсисайдликларнинг икки нафар футболчиси Дивок Ориги (7, 79) ҳамда Жоржиньо Вейналдумнинг (54, 56) дубли «Ливерпуль»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди (4:0). Шу тариқа Клопп жамоаси «Барселона»ни икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, «қизиллар» финалда «Аякс»—«Тоттенҳэм» учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
ЕЧЛ
1/2 финал баҳси
7 май, сешанба
«Ливерпуль»—«Барселона» 4:0 (0:3)
Голлар: 1:0 — 7 Ориги, 2:0 — 54 Вейналдум, 3:0 — 56 Вейналдум, 4:0 — 79 Ориги«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон (Вейналдум, 46), Матип, ван Дейк, Александер-Арнольд, Ҳендерсон, Фабиньо, Шақири, Милнер, Мане, Ориги (Жо Гомес)
«Барселона»: тер Штеген, Алба, Лангле, Сержи Роберто, Пике, Коутиньо (Нельсон Семеду, 60), Ракитич (Малком, 80), Видаль (Артур, 75), Бускетс, Суарес, Месси
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (11), Бускетс (45), Ракитич (53), Матип (66), Нельсон Семеду (75)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)