Келес чегара каналида чўкиб кетаётган аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар берди ЎзА.
4 май куни ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси А. Файзуллаев ва Ўзбекистон фуқароси «Жавлон Терминал Group» МЧЖ ходими Б. Ашуров Келес чегара каналида чўкаётган Қозоғистон Республикаси фуқароси Айнур Аскаровани қутқаришга муваффақ бўлди.
Қозоғистон чегарачилари билан ҳамкорликда аёлга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг ҳаёти ҳозирда хавфдан ҳоли эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)