Катта давлат компанияларига хорижий топ-менежерларни ёллаш мажбурияти юклатилиши мумкин. Spot’нинг хабар беришича, бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида қайд этилган.
Гап, хусусан, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари», «Иссиқлик электр станциялари», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзавтосаноат», Uzbekistan Airways, «Асака» банки, «Кафолат», «Ўзагросуғурта» ва «Қизилқумцемент» компаниялари ҳақида бормоқда.
Агар лойиҳа қабул қилинса, унда уч ой мобайнида ушбу компаниялар Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик билан биргаликда танлов асосида бошқарув таркибига камида бир нафар малакали хорижий мутахассисни жалб этишлари шарт бўлади.
2022 йилгача давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув органларига камида 50 нафар хорижий менежерни жалб қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)