1992 йил охирларида айрим давлатларнинг махсус хизматларидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ тезкор хабарлар кетма-кет келиб тушганди. Бу ҳақда собиқ Ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алматов «Ўзбекистон овози» газетасида чоп этилган суҳбатида эслаб ўтган.
Уларда маълум қилинишича, шайх ҳазратлари Фарғона водийсининг қайсидир туман ёки шаҳрига борган вақтларида у кишига нисбатан террорчи гуруҳлар томонидан суиқасд уюштирилиши режалаштирилаётган экан.
Ўша пайтда Биринчи Президент топшириғига биноан ана шу террористик ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор қидирув ишлари амалга оширилди ва табиийки, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давлат ҳимоясига олинди.
Аммо ғаламислар ўз ўйинларини давом эттирди. Уларнинг нияти шайхга суиқасд уюштириб, бу жиноятни республика раҳбариятига тўнкаш, шу тариқа жамоатчиликни раҳбариятга қарши қўйиш, ғавғо чиқариш, уруш оловини ёқиш эди.
Изоҳ (0)