Таиландда қирол Max Ватчиралонгкон (Рама Х) ва қиролнинг шахсий гвардияси қўмондони ўринбосари 40 ёшли Суттихида Ватчиралонгкон На Аюттхайянинг тўй маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Тўй маросимида келиннинг қиролнинг оёғи ёнида ётиши кўпчилик интернет фойдаланувчилар диққатини тортди.
Қиролнинг рафиқаси қирол махсус гвардиясида хизмат қилган. 2016 йили унга генерал унвони берилди.
Унгача у Thai Airways авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлаган.
Анъанага мувофиқ, Бангкокда 4 май куни қирол ва унинг рафиқасига тож кийдириш маросими ўтказилди.