American Airlines компаниясининг самолёти қушлар галаси билан тўқнашув туфайли Бостон аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Нью-Йоркка йўл олган Embraer 190 авиалайнери бортида 99 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси бор эди. Ғозлар галаси билан тўқнашув парвозга шайланиш чоғи рўй берди.
Учувчи авиадиспетчерларни қушлардан ҳеч бири двигателга кириб кетмагани, бироқ кабина ойнасига қон ёпишгани ҳақида хабардор қилди.
American Airlines ходимлари ҳаво кемасини техник кўрикдан ўтказади. Йўловчилар Нью-Йоркка бошқа рейс билан учирилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)