АҚШда казуар ўзининг хўжайини бўлган фермерни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «PIA Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Флорида штатида рўй берди. Казуар 75 яшар Марвин Ахосга у тўсатдан йиқилиб тушганда ташланган. Қуш ферма ҳудудида кузатув остида қолдирилди.
Казуарлар Гиннес рекордлар китобига энг хавфли қуш сифатида киритилган. Уларнинг бўйи 2 метр, оғирлиги 60 килограмм, тирноқлари узунлиги эса 10 сантиметга боради. Кучли оёқлари билан қақшатқич зарба бериши мумкин.
Изоҳ (0)