Жорий мавсум якунига кўра Франция чемпионатида энг яхши ўйинчи номига даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда Франция профессионал футболчилар уюшмаси ўзининг Twitter’даги расмий сайтида хабар берди.
Унга кўра 5 нафар футболчи ушбу номга даъвогарлик қилмоқда:
Ҳотам Бен-Арфа («Ренн»), Неймар, Анҳел Ди Мария, Килиан Мбаппе (ҳаммаси — ПСЖ) ва Николя Пепе («Лилль»).
- Ҳотам Бен-Арфа («Ренн») — 25 та беллашув, 7 та гол ва 2 та голли пас
- Неймар (ПСЖ) — 15 та ўйин, 13 та гол ва 7 та голли узатма
- Анҳел Ди Мария (ПСЖ) — 26 та учрашув, 10 та гол ва 10 та голли пас
- Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 27 та учрашув, 30 та гол ва 11 та голли узатма
- Николя Пепе («Лилль») — 34 та учрашув, 20 та гол ва 14 та голли пас
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)