Венесуэла пойтахти Каракасда содир бўлган норозилик намойишлари оқибатида 27 ёшли қиз ҳалок бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Маълумотларга кўра, қиз бошидан олган жароҳати оқибатига вафот этган.
Манбанинг қўшимча қилишича, қиз Каракаснинг Алтамир туманидаги катта йўл кесишмасида ўлдирилган. Шунингдек, Арагуа штатида ҳам яна бир киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
1 май кунига бағишланган митингда сўзга чиққан Мадуро давлат тўнтаришини амалга оширишга уринган мухолифатнинг мақсади венесуэлаликларнинг ўзаро қирғинбаротини келтириб чиқариш эканини билдирган эди.
Изоҳ (0)