Таиланд қироли Maxа Вачиралонгкорн (Рама Х) собиқ стюардесса Сутида Вачиралонгкорнга уйланганини эълон қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Қайд этилишича, Сутида илгари стюардесса бўлган. Шунингдек, қиролнинг шахсий қўриқлов хизмати командири ўринбосари бўлиб ишлаган.
66 ёшли Рама Х Сутида билан аллақачон турмуш қурганини маълум қилди. У рафиқасини қиролича деб атади.
Айни пайтда Рама Х 4—6 майга режалаштирилган тож кийдириш маросимини кутмоқда.
Изоҳ (0)