АҚШнинг космосдаги устунлиги Россия ва Хитой туфайли пасаймоқда. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Патрик Шанахан маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
«Хитой ва Россия космик макондаги иқтисодий ва ҳарбий саъй-ҳаракатларимизни синчковлик билан ўрганмоқда», — деган Шанахан.
Унинг сўзларига кўра, Москва ва Пекин сунъий йўлдошга қарши лазерлар ва бошқа тўсиқ бўлувчи воситалар ишлаб чиқарган.
Шанахан, шунингдек, АҚШ космосдаги устунлигини тез йўқотаётганлигини қўшимча қилган. Унинг таъкидлашича, 2018 йилда АҚШ орбитага 17 та ракета чиқарган, Хитой эса 38 та.
Изоҳ (0)