Буюк Британиянинг янги мудофаа вазири этиб халқаро ривожланиш вазири Пенни Мордонт тайинланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэйга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
1 май куни Тереза Мэй Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида кўтарилган масалалар бўйича хизмат маълумотлари тарқаб кетганлиги сабаб мамлакатнинг амалдаги мудофаа вазири Гэвин Уильямсонга истеъфо берган эди.
«Қиролича Пенни Мордонт мудофаа вазири этиб тайинланганидан мамнун. Шунингдек, у аёллар ва тенглик ишлари бўйича вазир лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)