Россиянинг Уфа шаҳрида жойлашган Хорижлик фуқароларни вақтинча услаб туриш марказидан икки нафар гумонланувчи қочиб кетди. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтлимоқда, деб хабар беради «Ufa1.ru».
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган 26 ёшли Сирож Носиров ҳамда 31 ёшли Радик Батиров 1 май куни соат 04:50 да қочиш ҳаракатларини амалга оширган. Марказга ўрнатилган кузатув камералари бинонинг иккинчи қаватидаги ойнадан қочиб чиқиб кетаётган шахсларни тасвирга олишга улгурган.
Иккала эркак ҳам ушбу марказда 2019 йилнинг 14 январидан буён ўтирар ва ўз мамлакатига депорт қилинишини кутаётган эди.
«Икки нафар хориж фуқароси ушлаб турилган марказларидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетди. Аввалроқ уларни мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилингади. Айни вақтда улар қўлга олинган ва марказга қайтарилган», — дейди Бошқирдистон ИИВ матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)