«Korzinka.uz» асосчиси Зафар Ҳошимов Давлат божхона қўмитасининг минерал сув импортига бож тўловларини ошириш ҳақидаги таклифини қоралади. Унинг фикрича, «божхона қўмитаси каби идоранинг ушбу мажбуриятларни кўтариш ҳаракати айниқса ғалати».
Ҳар қандай импорт қилинган минерал ёки стол суви энг қиммат маҳаллий сувдан камида бир неча марта қимматроқ. Товарга пул тўлаб уни сотишгача бўлган барча савдо операциялари бўйича молиявий харажатлар ҳақида гапирмай, минглаб километр масофани босиб ўтиш нархини ва мавжуд бўлган жуда юқори тарифларни тасаввур қилинг-а?Эвиан ва Виттел каби сувларнинг ярим литри чакана нархи 20 минг сўм, яқин хориждан импорт ва савдо шартномалари мавжудлиги туфайли Боржоми ва Ессентуки сувларига бунинг алоқаси йўқ, бироқ уларнинг ярим литри ҳам 10 минг сўм атрофида туради. Бу эса бундай сувларнинг энг қиммат маҳаллий муқобили нархидан икки бараврдан кўпроқ қиммат дегани. Агар «соғлом рақобат учун» яна бож тўловини ошириш керак бўлса, ушбу нарх имтиёзи бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизга етарли эмас эканда?
Агар импорт тарифларини ошириш бўйича ушбу таклиф Молия вазирлиги ёки Иқтисодиёт вазирлигидан келиб чиққанида, эҳтимол, лобби ёки давлат бюджетини тўлдириш учун қилинаётган ақлли ҳаракат феномени ҳақида гап кетган бўларди. Ҳар иккала идорада ҳам яхши тушунишадики, давлат божини 50 фоизга ошириб, тушумни кутиш ярамайди. Аксинча, бундай солиқ ставкаси билан минерал сувларнинг барча импорти яна эндигина улар чиқиб келган ноқонуний олиб кириш зонасига кетади.
Шунинг учун божхона қўмитаси каби идоранинг ушбу мажбуриятларни кўтариш ҳаракати айниқса ғалати кўринади ва агар барча импортлар юқори бож эвазига яна «соя бозори»га ўтса соғлом рақобат ёки истеъмолчиларни паст сифатли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги асослар бемаъниликдир.
Божхона идорасидагилар буни тушунмайдими? Назарий жиҳатдан, божхона бундай чораларга қарши туриши керак. Импорт тарифларининг деярли тақиқланган ставкалари билан ноқонуний импортни бундай фаол рағбатлантиришдан божхона қандай манфаат кўради?
Зафар Ҳошимов, тадбиркор, «Korzinka.uz» асосчиси.
Изоҳ (0)