2019 йил 1 май куни соат 07.00 дан 17.00 гача Тошкент шаҳрининг 2 та тумани ҳудудида вақтинча электр энергияси ўчирилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент иссиқлик электр станциясида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади.
Юнусобод туманида: 5, 6, 7, 9 даҳаларда ва «Ҳасанбой» маҳалласида;
Олмазор туманида: Аҳил, Янги Тошкент, Олтинсой, Қичқириқ, Мойқўрғон, Г.Ғофуров, Пахта, Иброҳим ота маҳаллаларида ҳамда «Док» подстанциясига уланган корхона ва ташкилотларда электр энергияси таъминотида узилиш бўлади.
Шунингдек, Тошкент Иссиқлик маркази (ТашТЭЦ), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Чуқурсой нимстанцияларида 4-8 соат давомида электр энергиясидан узилишлар кузатилади.
Изоҳ (0)