Аввал хабар берилганидек, 28 апрель куни Тула вилоятининг Узловая шаҳридаги «Пятерочка» супермаркетида россиялик 34 ёшли Андрей.К. 33 ёшли Умида исмли кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган. Аёл касалхонада ҳаётдан кўз юмган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига кўра, жабрланган аёл 1986 йилда туғилган, асли ўзбекистонлик, аммо ҳозирга қадар Россия фуқаролигида бўлган Умида Зураевна Эгамуротова эканлиги тасдиқланди. Жиноятчи қўлга олинган.
Вазирлик марҳума Россия Федерацияси фуқароси бўлишига қарамай, ташкилий масалаларда керакли амалий ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)