Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология бош бошқармаси раиси ўринбосари Ўзбекистонда болаларни эмлашни ота-оналарнинг 92 фоизи қўллаб-қувватлашини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
«Айни дамда Ўзбекистонда 92 фоизи ота-оналар болаларни эмлаш керак деб ҳисоблайди. Ота-оналарнинг қолган 8 фоизи вакциналашга қарши, уларнинг 2 фоизи эмлашга қарши фаол чиқишлар қилмоқда», — дейди бошқармаси раиси ўринбосари Дилором Турсунова.
Турсунованинг айтишига кўра, ўз вақтида вакциналашни ўтказмаган ота-оналар болаларнинг касалликлар олдида заиф бўлишига сабабчи бўлиши мумкин.
«Болаларни ҳимоя қилишнинг энг яхши усули уларни миллий эмлаш календарига мувофиқ вакцинация қилишдир», — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.
Вазирлик маълумотига кўра, бугунги кунда миллий эмлаш календарига 13 та касалликларга қарши ишлаб чиқилган 10 та вакциналар киритилган. Хусусан, болаларда олдини олиш мумкин бўлган энг оммавий полиомиелит, дифтерия, кўкйўтал (коклюш), қизамиқ (корь), қоқшол (столбняк) касалликларига қарши вакциналаш 60 фоиздан 99 фоизгача ошди.
Шунингдек, Турсунова ушбу йилнинг октябрь ойида қиз болаларни одам папилломаси вирусига қарши вакцинация қилиш бошланишини хабар қилди.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқарилмайди. Барча вакциналар импорт қилинади.
Изоҳ (0)