Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Шри-Ланкадаги портлашлар қурбонлари орасида ҳозирча ўзбекистонликлар қайд этилмагани ҳақида ахборот берди.
«Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси маълумотига кўра 2019 йил 21 апрель куни Шри-Ланкада содир бўлган қатор портлашлар қурбонлари орасида ҳозирги вақтгача Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётган бошқа жасадлар мавжуд», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Элчихонаси Шри-Ланканинг тегишли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Изоҳ (0)