2018 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарида айтилади.
Жорий йилдан фуқароларимиз ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъни ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштиришга эришилди. «Ҳаж-2019» мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, «Ҳаж-2018» тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтариб берилди.
Изоҳ (0)